RU

Роналду: “Евро-2024'га ҳам бормоқчиман” Новости

Роналду: “Евро-2024'га ҳам бормоқчиман”

Португалия ТЖ сардори Криштиану Роналду бўлажак Европа чемпионатида ҳам қатнашмоқчи.

“Яна қанчадир йил терма жамоанинг бир қисми бўлишга умид қиламан. Ҳали ҳам мотивациям бор, мақсадларим юқори. Терма жамоадаги йўлим ҳали ниҳоясига етмаган.

Бизда яхши ёш ўйинчилар кўп. Жаҳон чемпионати (2022)да бўламан ва Европа чемпионат (2024)га чиқишни хоҳлайман”, деган 37 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мундиал 20 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади. Евро-2024 баҳсларига эса Германия мезбонлик қилади ва мусобақага 9 октябрда қуръа ташланади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика