Роналду – эркин агент. Энди нима бўлади?
29 ноя 2022 12:18
Новости
Роналду – эркин агент. Энди нима бўлади?
Криштиану Роналду эркин агентга айланди. "Манчестер Юнайтед" билан шартномани бекор қилиш ҳақидаги хабар ҳужумчининг Пирс Морганга берган шов-шувли интервьюсидан сўнг кутилган эди. Клубдан кетишни хоҳлаган футболчи 17 млн евро миқдоридаги компенсациядан воз кечди. Хўш, Криштиану – эркин агент. Португалияликнинг ЖЧдан сўнг қаерда бўлишини тахмин қилиб кўрамиз.
Қайд этиш керакки, сайтимизда кеча "Эшитдик-да!" рукни орқали Роналдунинг кейинги жамоаси катта эҳтимол билан Лондоннинг "Челси" клуби бўлишини хабар қилгандик.
"Спортинг"
Футболчининг фаолияти охирига яқинлашар экан, биринчи бўлиб ҳаёлга унинг биринчи клуби келади. Роналдунинг "Спортинг"га эҳтимолий қайтиши борасидаги мулоқотлар пайдо бўлганига биринчи йил бўлмади. Криштиану фаолиятини бошлаган жойда карьерасини тугатиши мантиқий бўларди. Футболчининг онаси бир неча бор у фаолиятининг сўнгги қисмларида аниқ "Спортинг"га қайтишини айтган. Аммо, Португалия клуби юлдузли тарбияланувчининг қайтиши борасида аниқ муносабат билдирмайди.
"Спортинг" клуби президенти "шерлар" у билан шартнома имзолашдан мамнун бўлишини, аммо ўйинчининг маошини кўтара олмаслигини таъкидлайди. Жамоа бош мураббийи Рубен Аморим эса Криштиану атрофидаги гап-сўзларни янада эҳтиёткорона изоҳлайди. Мутахассис бундай катта даражадаги футболчининг жамоада бўлиши уйғунликни бузиши мумкинлигини билади. Бундан ташқари, жамоанинг қурилиши ҳали тўлиқ якунланмаган бўлса-да, уни қайта қуришга тўғри келади. Умуман олганда, португалияликнинг ўзининг жонажон клубига қайтишида муаммолар етарлича.
"Челси"
Роналдуни "Челси" билан ўтган ёздан бери боғлашади. Хабарларга кўра, Лондон клуби янги хўжайини Тодд Боэли Криштиануни олишни жуда ҳам хоҳлайди. Бошқарувчи мавсумлар оралиғида юлдузли форвард билан шартнома имзолашга уринган, аммо ўша пайтдаги "кўклар" устози Томас Тухель бу трансферга қарши чиққан. Немис жамоасидаги атмосфера бузилмаслиги учун португалияликни ўз жамоасида кўришни хоҳламаган. Мутахассис бу борада Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида бирга ишлаган Пьер-Эмерик Обамеянгни афзал кўрди.
ОАВга кўра, Боэли яна Роналду билан шартнома имзолаш ғоясида "ёнмоқда", бундан ташқари у эндиликда эркин агент. Аммо, "кўклар"нинг ҳозирги устози Грэм Поттер ҳам ушбу трансферга тўлиқ қўшилмаяпти. Мутахассис Лондонга ўз лойиҳасини қуриш учун Брайтондан келди. Криштиану эса режаларида ҳалақит бериши мумкин, шу сабаб у билан узоқ муддатга шартнома имзоланмайди. Поттернинг ҳайиқишини тушуниш мумкин, аммо у Боэли билан келишув тузаётган пайтда нимага имзо қўйганини билса керак. Португалияликнинг "Стэмфорд Бридж"да пайдо бўлиши катта қизиқиш уйғотади.
ПСЖ
ПСЖнинг Роналду билан шартнома имзолашга қизиқаётгани борасида кўпроқ маълумотлар тарқалмоқда. Кўринишидан, Леонардо спорт директори лавозимидан кетганидан сўнг ҳам парижликлар французча услубда "галактикос" яратишни орзу қилишдан тўхташмаган. Албатта, доим юлдуз ўйинчиларини излайдиган Лига 1 чемпионлари Криштианунинг эркин агент бўлганига ўз муносабатини албатта билдиради. Бундан ташқари, ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье трансфер ойнаси якунланганидан Мауро Икардининг "Галатасарой"га кетиши ортидан унга янги ҳужумчи кераклигини айтди.
Бошқа томондан парижликларнинг ҳозирги спорт директори Луиш Кампушнинг бу ҳақда нимани ўйлаётгани қизиқ. Бошқарувчи Гальтье билан бирга ёш ўйинчилар билан қуриладиган лойиҳасини яратмоқчи. Аммо, барибир, ПСЖ Роналду билан шартнома имзолаш имкониятини рад этиши ва шартнома имзолашга уринмаслиги қийин масала. Бутун дунё Криштиану ва Лионель Мессининг битта жамоада бўлишини хоҳлайди – бу эса имконият. Бу йигитларнинг битта жамоада йиғиш, шунингдек Килиан Мбаппе ва Неймар томошабоплик ва ПСЖга қизиқишни мисли кўрилмаган даражада чўққиларга кўтаради. Бундан майдонда нима чиқиши эса бошқа масала.
"Бавария"
"Бавария" бошқарув раиси Оливер Кан олдинроқ клубда Роналду билан эҳтимолий шартнома муҳокама қилингани, аммо бу ғоя тезда рад этилганини тан олганди. Шундан сўнг Германия чемпионлари қайта-қайта Криштиану билан шартнома имзоламасликларини таъкидлашади. Мюнхенликлар Роберт Левандовскини шартнома охиригача қўйиб юбормасликни таъкидлашган, аммо барибир поляк "Барселона"да пайдо бўлганди. Шубҳасиз, португалиялик билан эҳтимолий шартнома имзолаш президент Герберт Хайнер офисида муҳокама қилинса керак. Бундан ташқари, у эркин агент мақомида.
"Бавария" аллақачон мавсум давомида голлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Жамоага марказий ҳужумчи етишмаган ўйинлар ҳам бўлди. Доим ҳам Эрик Шупо-Мотингга ишонч билдириш нотўғри бўлиши мумкин.
У билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзолаш икки томонни ҳам қониқтиради: Криштиану яна топ-клубда пайдо бўлади, мюнхенликлар эса ўзига керак бўлган тўпурарни олади. Уларда шу билан бирга янги ҳужумчи излаш учун вақт бўлади. Португалиялик Томас Мюллернинг ассистлари билан кўплаб голлар уриши мумкин. Роналдунинг ўтиши Бундеслигага қизиқишни оширади, аммо шу билан бирга камроқ рақобатбардош қилади.
"Интер Майами"
Флорида штати клуби юлдузли ўйинчини доим океан ортига олиб келишни ўйлайди. "Интер Майами"нинг раҳбарларидан бири Дэвид Бекхэмнинг Роналду билан алоқага чиққани ҳақида хабарлар ҳам бор. Миш-мишларга кўра, МЮ тарбияланувчиси клуб билан можарода Криштиануни қўллаб қувватлайди. Аслида Бекхэм нимани ўйлаётганини айтиш қийин, аммо у бундай имкониятни қўлдан бой бера олмайди.
Португалияликнинг трансфери бутун "Интер" ва МЛС учун энг каттаси бўлади. Бу ҳатто Златан Ибрагимовичнинг "Лос-Анжелес Гэлакси"га ўтишидан ҳам кўпроқ шов-шув бўлади. Аммо, буларнинг барчаси португалияликка Европанинг нима таклиф этишига боғлиқ. МЛС эса кутиб туриши мумкин.
Алишер Остонов таржимаси
Комментарии