Роналду дисквалификациядан қутулиб қолди
21 мар 2019 21:10
Новости
Роналду дисквалификациядан қутулиб қолди
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ доирасида “Атлетико”га (3:0) қарши беллашувда носпортча ҳатти-ҳаракати учун дисквалификация қилинмайдиган бўлди.
34 ёшли португалиялик футболчи мадридликлар дарвозасига учинчи голни киритгач, плей оффнинг биринчи беллашувида мадридликлар устози Диего Симоне сингари носпортча ҳатти-ҳаракатлари билан нишонлади.
УЕФА тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳаракати учун футболчини дисквалификация қилмайдиган бўлди. Аммо Симоне сингари “Юве” ҳужумчиси ҳам 20 минг евро жаримага тортилди.
Шу тариқа Роналду ЕЧЛ ¼ финалида “Аякс”га қарши беллашувда майдонга тушадиган бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии