RU

Последние новости

16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  3 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  5 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  2 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  4 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  3 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0

Роналду болакайга: "Реал"дан кетганимга ўзим ҳам афсусланаман" Новости

Роналду болакайга: "Реал"дан кетганимга ўзим ҳам афсусланаман"

Хабарингиз бор, бугун «Ювентус» форварди Маrcа томонидан спортга қўшган ҳиссаси учун “Афсона“ мукофоти билан тақдирланди.

Маросимнинг биринчи қисмида Роналду сўзга чиқди.

“Ушбу соврин музейимда энг яхши жойни эгаллайди. Мадрид – ажойиб шаҳар. Мен кўп шаҳарларга саёҳат қиламан, лекин, Мадриддеклари кўп эмас. Соврин Мадриддаги йилларимда орттирган тажрибамнинг самараси. Бу испанча соврин ва бу мен учун хурматдир. Уни қўлга киритишим учун менга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман ва ғурурланаман. Ўйлайманки, яқин орада Мадридга қайтаман, - дейди Роналду.

Шундан сўнг, тадбирнинг иккинчи қисмида экслюзив тарзда ёш болакайлар португалиялик ҳужумчидан интервью олишди.

-ОАВдан ёлғонни яширсанг бўлади, лекин болалардан ҳеч нарсани яшира олмайсан!, дея сўз бошлади туринликлар аъзоси.

-Болалагингизда дунёнинг энг яхшиси бўламан деб ўйлаганмидингиз? Кўплаб совринларни ютишингизничи?

-Йўқ, ҳеч қачон ўйламаганман. Мен шунчаки, профессионал футболчи бўлишни хоҳлагандим.

-Кўпроқ Манчестерни соғинасизми ёки Мадридни?

-Менга иккаси ҳам етишмайди. Бироқ, оилавий шароитим  боис Мадридда кўп вақтимни ўтказдим. Шунингдек, бу ерда фарзандларим дунёга келди. Шу сабабдан, Мадридни бироз кўпроқ соғинаман.

-Европа чемпионатидаги муваффақият фаолиятингиздаги энг катта ютуқми?

-Барча совринлар муҳим, балки, буниси энг асосийсидир. Ватанинг учун ғалаба қозонишинг, бу навбатдаги соврин дегани эмас. Буни қийин эканлигини биласан. Эҳтимол, бу ғолиблик фаолиятимдаги энг муҳимидир.

-«Реал»дан кетганингиздан жуда ҳам афсусдаман …

-Мен ҳам.

-«Ювентус» бу йил ЕЧЛни қўлга киритадими?

-Буни билмайман. Ҳар сафаргидек ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, «Ювентус» ғолиб бўлади, - дея сўзини якунлади Роналду.

Рейтинг: +58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика