RU

Последние новости

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  11 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  8 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

Роналдо хайрия учрашувида хет-трик қайд этди Новости

Роналдо хайрия учрашувида хет-трик қайд этди

Икки карра жаҳон чемпиони Роналдо Францияда ўтган хайрия учрашувида учта гол урди, деб хабар бермоқда ТАСС нашри.
"Қашшоқликка қарши ўйин"да Роналдо ва Зинедин Зидан дўстлари "Сент-Этьен"нинг ҳозирги ва собиқ юлдузларига қарши ўйнади. Ғарбий Африкадаги Эбола вирусига қарши кураш учун ташкил этилган ўйинда 9:7 ҳисобида "Сент-Этьен" ғолиб бўлди.

Роналдодан ташқари Давид Трезеге, Кларенс Зеедорф, Юрий Джоркаефф ва Жей-Жей Окоча каби юлдузлар гол уришди. Учрашувга жами 33913 томошабин келди. Чипталар 8-12 доллардан сотилди.

"Қашшоқликка қарши ўйин" илк бор 2003 йилда ташкил этилган. Шундан буён деярли ҳар йил бундай ўйин бўлиб ўтмоқда. Бундан олдинги ўйин 2014 йил Швейцариянинг Берн шаҳрида бўлиб ўтганди. Ўшанда "Янг Бойз" юлдузлар жамоасини 8:6 ҳисобида мағлуб этганди. Ўйиндан тушган 190 минг доллар пулларнинг барчаси Филиппинда юзага келган "Хайян" тўфонидан зарар кўрганларга берилганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика