Роналдо: "Мбаппе менга энг яхши йилларимни эслатмоқда"
26 дек 2022 11:29
Новости
Роналдо: "Мбаппе менга энг яхши йилларимни эслатмоқда"
Бразилия термаси собиқ футболчиси Роналдо Франция термаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ЖЧ-2022даги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"У биринчи ўйиндан то финалгача ЖЧни ажойиб ўтказди. Финалда у ғайриоддий эди. Техник жиҳатдан Мбаппе энг зўри, уни деярли тўхтатиб бўлмайди. Килианни Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб аташ мумкин эди, чунки у бунга тўла лойиқ.
Бу мундиалда тезкор ўйинчилар кўп бўлди, лекин Мбаппе энг тезкори эди. У менга энг яхши йилларимни эслатмоқда. Кичкина бўшлиқдан қандай фойдаланишни билади, тўп билан ўйнашда олдиндан айтиб бўлмайдиган ишларни бажаради, тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилади. Мен ундан ҳайратдаман".
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии