RU

Роналдиньо Мессининг Америка Кубогидаги ғалабасига муносабат билдирди Новости

Роналдиньо Мессининг Америка Кубогидаги ғалабасига муносабат билдирди

Бразилия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Роналдиньо Лионель Мессининг Аргентина билан қўлга киритган Америка Кубогидаги ютуғи ҳақида сўз очди.

"Мен Бразилиянинг мағлубиятидан қаттиқ хафа бўлдим, аммо Лео учун хурсандман. Бу унга етишмаётган ягона нарса эди. Дўстларимни хурсанд кўришдан бахтиёрман.

Биз Лео билан ҳар куни суҳбатлашмаймиз, лекин имкон қадар тез-тез гаплашиб турамиз. Биз бир-биримизни жуда ҳурмат қиламиз", – деди бразилиялик.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ютуқ Мессининг Аргентина билан эришган дастлабки совринидир.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика