Рональд Куман: “Барселона” биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади, аммо...”
18 окт 2020 09:34
Новости
Рональд Куман: “Барселона” биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади, аммо...”
“Хетафе”га қарши беллашувнинг иккинчи бўлимини яхши ўтказа олмадик. Йўқотишлар, иккита хавфли вазият, бурчак тўпи... Белгиланган пеналти борасида ҳеч нарса дея олмайман, ҳакамларни гапиришни ёмон кўраман. Ҳар бир вазият бўйича ҳар кимнинг ўз қарашлари бор.
Бизда жудаям кам вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда “Барселона” яхшироқ кўринди. “Хетафе” дарвозаси олдида вазиятлар яратишда жиддий қийинчиликка дуч келдик. Ҳужумимизда савияли футболчилар бор. Гризманн, Месси ёки Фати турли позицияларда тўп тепишлари мумкин. Педро ҳам яхши ўйин кўрсатиб, “Барселона”да тўп тепишга лойиқ эканлигини намоён этмоқда.
Аллан Ньом билан келишмовчилик? Ҳакамга 12-рақамдаги футболчи менга ҳурматсизлик қилганини айтди. У менга айтган гапни такрорламайман”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Комментарии