RU

Последние новости

"Рома" Заньолони узоқ муддатга сақлаб қолмоқчи Новости

"Рома" Заньолони узоқ муддатга сақлаб қолмоқчи

Рим клуби футболчи Николо Заньоло билан янги узоқ йиллик битим имзолашга яқин турибди.

Ушбу битимнинг амалга ошишига Италия жамоасининг ишончи комил. 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига Жозе Моуринью томонидан юқори баҳо берилмоқда ва унинг келажагини жамоа билан боғлиқлигини сақлаш учун ҳаракат қилади. 

Янги келишув 5 йилга мўлжалланади ва Заньоло 2027 йилга қадар йилига 4 млн евро ишлаб топади. 

Италиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум "Рома" таркибида 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика