"Рома" ва "Женоа" Шомуродовнинг ижарасини келишиб олди. Элдор душанба куни шартнома имзолайди!
30 июл 2021 02:12
Новости
"Рома" ва "Женоа" Шомуродовнинг ижарасини келишиб олди. Элдор душанба куни шартнома имзолайди!
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга жуда яқин.
Инсайдер Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича, "Рома" ва "Женоа" битимни ҳал қилиб бўлишган. Римликлар Элдор Шомуродовни сотиб олиш шарти билан ижарага олишади. Трансфер нархи 17.5 млн еврони, турли бонуслар эса яна 2.5 млн еврони ташкил қилади. "Женоа" клуби Элдор Шомуродовнинг кейинги трансферидан тушган маблағнинг 10% ини ўзиники қилади. Душанба куни, Элдор Шомуродов шартнома имзолаш учун Римга учиб боради. Унинг "Рома"даги маоши 2 млн евро атрофида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган мавсумда А Серияда 31 ўйинда майдонга тушиб 8 та гол уришга эришган.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии