"Рома" Сарри билан келишувга эришди
02 мая 2021 02:08
Новости
"Рома" Сарри билан келишувга эришди
Маурицио Сарри "Рома"нинг навбатдаги мураббийи бўлиши кутилмоқда.
ESPN хабарига кўра, Рим клуби 62 ёшли италиялик билан икки йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган.
Сарри жамоанинг бир неча фахрий ўйинчилари билан зиддиятга борган Паулу Фонсеканинг ўрнини эгаллайди.
"Рома" чемпионат тугашига тўрт тур қолганида, А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринни банд этиб турибди.
Комментарии