"Рома" Салахни инглиз клубига сотмади
01 июн 2017 16:10
Новости
"Рома" Салахни инглиз клубига сотмади
"Рома" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салахга "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.
24 ёшли футболчи айни дамда Англияда. Италия ОАВнинг маълум қилишича, Салах дўстларига Англияга қайтмоқчи эканлиги ҳақида айтган. Мисрлик "Рома"га ўтишдан аввал "Челси"да ўйнаган.
Маълумотларга кўра, римликлар "Ливерпуль"нинг илк таклифига рад жавобини беришди. Мерсисайдликлар Салах учун 29,7 млн. фунт (34 млн. евр) тўлашга тайёр эдилар, аммо "Рома"дагиларнинг фикрича, бу маблағ футболчи учун кам.
Муҳаммад Салах 2016-17 мавсумда А Сериянинг 31 та учрашувида майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 11 та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии