RU

Последние новости

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди Новости

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди

Римнинг "Рома" клуби ўз футболчиси Николо Дзаньолога ультиматум қўйди.

Ярим ҳимоячи қишда "Рома"дан кетмоқчилигини маълум қилганди. У "Милан"га ўтишни хоҳлаганди, аммо "Рома" билан трансфер борасида "Борнмут" келишувга эришди. "Милан" Англия клуби билан тенг таклифини бера олмади ва курашдан чиқди.

Рим клуби Дзаньоло борасида фақат "Борнмут"дан расмий таклиф олди.

Corriere dello Sport маълумотига кўра, Николо энди "Рома"да қолишни истамоқда, аммо у ва клуб ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бўлди.

"Рома" хўжайинлари Дэн ва Райан Фридкинлар Дзаньолонинг "Борнмут"га ўтиши бўйича музокараларда шахсан иштирок этишди ва футболчи борасида жиддий қарор қабул қилишди.

Дзаньолога ультиматум қўйишди: У ёки "Борнмут"га кўчиб ўтишга рози бўлиши керак ёки ёзгача "Рома"да қолиши ва умуман майдонга тушмаслиги керак. Фридкинлар Дзаньоло клубда қолса шартнома муддати тугагунига қадар фақат трибунада ўтиришини маълум қилишди. Футболчининг шартномаси 2024 йил ёзига қадар амал қилади.

Олдинроқ "Борнмут" хавбек учун 30+5 млн евро ва кейинги сотувдан 10% пулни таклиф қилганди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика