"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди
01 июл 14:18
Новости
"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди
Римликлар матбуот хизматининг хабар беришича, мухлислар уй учрашувлари учун 34 500 та абонемент сотиб олган. Бу охирги мавсумлардаги рекорд кўрсаткич.
Абонемент сотувининг биринчи босқичи 3 июлга қадар давом этади. Кейин яна бир партия мавжуд бўлади.
"Рома" ўйинларини Римдаги "Олимпико" стадионида ўтказади. Унинг сиғими 70 634 томошабинга мўлжалланган.
Рим клуби 2024/25 йилги мавсум якунига кўра 38 ўйинда 69 очко тўплаган ҳолда А Серия жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии