RU

Последние новости

09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  1 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  2 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  3 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

“Рома”, катта раҳмат сенга! Новости

“Рома”, катта раҳмат сенга!

Теги :  Рома
Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди

Кеча, 1 май санасида Европа Чемпионлар Лигасида 2017-2018 йилги мавсумнинг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди. “Реал” қаторасига 3-марта клублар ўртасидаги Европанинг энг нуфузли мусобақаси финалига чиқишга эришди. Зидан “Реал” билан эришиш мумкин бўлган совринларнинг деярли барчасига 2 йилда эга чиқди. Айни ёзғичларимиз эса Зидан ва унинг “Реал”и ҳақида эмас.


Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида ўзининг собиқ ўғлони, мисрлик азамат — Муҳаммад Салоҳдан тарсаки қабул қилиб олган римлик “бўрилар” ўз уйида “Ливерпул”га қарши жавоб ўйинида майдонга тушди. Чорак финалдаёқ бошдан баланд сакраган “Рома” ўз эртагини ярим финалга келиб якунлади. Аниқроғи, якунлашга мажбур бўлди. Бу билан “Рома” “Ливерпул”дан кучсиз ўйнади ёки кучсиз бўлганлиги сабабдан мусобақадаги иштирокини тўхтатди дейишдан ўзимизни йироқ тутамиз. Зеро, “бўрилар” бугун (ҳа, бугун) биринчи ярим финал жуфтлигидаги жамоаларга (ҳа, тўғри “Реал” ва “Бавария”нинг ҳозирги даражаси “Рома”дан ҳам “Ливерпул”дан ҳам юқори) қараганда кучли ва жозибали ўйин кўрсатди. Аммо бунинг ўзи финалга чиқиш учун етарли бўлмади. 

Бунга асосий сабаб эса “Ливерпул”нинг қойилмақом триоси — Салоҳ, Фирмино, Мане ҳамда жамоадаги финалга чиқиш иштиёқи. Иштиёқ бу жуфтликдаги ҳамма нарсани ҳал қилди. Иштиёқ Салоҳни “Челси” захира ўриндиғидан Европа Чемпионлар Лигаси финалига қадар етаклади. Иштиёқ туфайли Муҳаммад елкасида “мерсисайд” клубини нуфузли мусобақанинг финалига олиб чиқди. Ҳа, ўша иштиёқ туфайли “Рома” Месси ва унинг “Барселона”сини ярим финални телевизорда кўришга мажбур қилганди. Аммо “Рома”га бироз етмади. “Рома” биринчи ўйиндаги мағлубият учун жавоб берди.

Шу ўринда “Рома”га катта раҳмат айтмоқчиман, кўрсатган ўйини ва римона жангчиларга хос иродаси учун. Тик турган ҳолда шляпамни(аслида, шляпам йўқ) ечаман. Ярим финалда ўйнасангиз, “Бавария” ёки “Реал”дек ўйнаманг! Ўйнасангиз “Рома”дек, ўйнасангиз “Ливерпул”дек ўйнанг. Ўйнасангиз, футбол жозибаси учун ўйнанг. Футбол мухлислари учун ўйнанг. Нима бўлганда ҳам бугунги ўйин учун “Рома”га катта ташаккур!

Футбол шундай, “Рома” каби жамоаларнинг жозибали ўйини, “Реал”дек жамоаларнинг фантастик натижалари туфайли ҳам футбол миллионлар ўйини. Шундай экан, дўстлар, бугундан 26-май куни “Ливерпул” — “Реал” ўртасидаги супер тўқнашувни илҳақ бўлиб кутишни очиқ деб эълон қиламиз. Тажриба ва иштиёқ, Роналду — Салоҳ курашини кўриш қизиқарли, жуда қизиқарли бўлади. Ишонаверинг!!!

Унгача эса ҳеч нарса ҳал қилмайдиган “Эл-Класико” билан ўзимизни овутиб турамиз!

Автор :
Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика