"Рома" Жирунинг агенти билан музокаралар олиб борди
03 апр 2021 08:11
Новости
"Рома" Жирунинг агенти билан музокаралар олиб борди
"Рома" спорт директори Тиагу Пинту "Челси" форварди Оливье Жирунинг агенти билан музокаралар олиб борди.
34 ёшли франциялик футболчининг Лондон клуби билан тузган шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Ҳужумчининг "кўклар" сафини ёзда эркин агент мақомида тарк этиш эҳтимоли бор.
"Рома" Жиру билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда. Аммо, ўйинчи учун Миланнинг "Интер" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Римликларнинг қизиқишлари доирасида шунингдек АЗ сардори Тен Копмейнерс ҳам бор. 23 ёшли таянч ярим ҳимоячиси 36та ўйинда 17та гол урган. Голландлар ўйинчини 20-25 миллион еврога сотишга тайёрлар.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии