RU

Последние новости

Роберто: “Ювентус”га кўпроқ гол уришимиз мумкин эди Новости

Роберто: “Ювентус”га кўпроқ гол уришимиз мумкин эди

“Барселона” аъзоси ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида “Ювентус” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан бўлишди.

“Биз “Барселона”нинг тўп эгалик қилган ҳолда, яхши ҳимояланиб майдонда устунлик қилишини хоҳлаймиз. Ҳозир шунга қараб кетяпмиз. Мураббийимиз янги, секин-асталик билан ўйинимизни яхшилаб борамиз. Ўз уйимизда “Реал”дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг ушбу баҳсда очко олишимиз шарт эди. 6 очко жамғардик, бу эса жуда муҳим. Бугун 2 та тўп фарқи бўлди, холос. Аммо у кўпроқ ҳам бўлиши мумкин эди. Барча вазиятларни голга айлантира олмадик. Шунга қарамай мамнунмиз. Асосийси вазиятларни содир этишда давом этиш”, — дейди Серхи Роберто.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика