RU

Последние новости

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  6 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман» Новости

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман»

Ушбу мутахассис Англия премьер-лигасида муваффақиятли фаолият юритди: «Суонси», «Уиган» ва «Эвертон»да ишлади. Август ойида 43 ёшли мураббий Бельгия терма жамоасини қабул қилиб олди. У
У Евро-2016дан сўнг жамоани тарк этган Марк Вильмотснинг ўрнини эгаллади. Яқинда FIFA.com сайти Роберто Мартинес билан суҳбат уюштирди. қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Сизга Бельгия футбол иттифоқи таклиф билан чиққанида ажабландингизми?


- Гап менинг ҳайрон қолишимда эмас, асосийси, мамлакат футбол иттифоқи шундай лойиҳага қўл урган.

- Шартнома тузгунингизга қадар жамоа ҳақида нима билардингиз?


- Таркибида премьер-лига орқали менга таниш бўлган футболчилар бор. Айниқса, Ромелу Лукаку, Маруан Феллайни ва Кевин Миральясни яхши танийман. Улар билан «Эвертон»да бирга ишлаганмиз. Италия «А» сериясида ҳам яхши ўйинчилар фаолият юритишмоқда, аммо миллий чемпионатда тўп сурадиганлар борасида унчалик маълумотга эга эмасман. Айни пайт уларни ўрганиш билан машғулман. Шу боис ҳам иложи борича кўпроқ ўйинларни томоша қиляпман. Бельгиялик ёшларнинг иқтидорига қойил қоляпман. Имкон туғилиши ҳамоно уларни бош жамоага чорлайман. Шогирдларимни нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам яхшироқ билишни истайман.

- қўл остингизда жаҳон даражасидаги футболчилар бор...


- Иқтидор ўз йўлига. Ҳамма биладики, натижага эришиш учун бунинг ўзи камлик қилади. Муҳими - тўғри йўл танлаш. Мақсадимиз - Бельгия термаси ҳали эришмаган ютуқларни қўлга киритиш. Тарихда ҳам ҳеч нима юта олмаган кучли жамоалар бўлган.

- Бельгияликларнинг Евро-2016даги иштирокларига қандай баҳо берасиз? Жамоа чорак финалда Уэльс термасига имкониятни бой берди.


- Ортга назар солишни хоҳламайман, кўпроқ келажакка эътибор қаратаман. Жамоадаги дастлабки учрашувимни Испания термасига қарши ўтказдим. Ўшанда футболчиларда тўла эҳтирос ва қайғуни кўрдим, мухлислар ҳам шундай ҳолатга тушгандилар. Бундан кўриниб турардики, Европа чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок ўзининг салбий таъсирини кўрсатган. Биринчи вазифам футболчиларни ана шундан халос қилиш эди. Режага кўра, мен бошқараётган жамоа ортга қарамай, янги марраларни забт этиш ҳақида ўйлаши лозим. ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидаги дастлабки учта учрашувимизга назар солсангиз, юқоридаги муваффақиятсизликни унутганмизга гувоҳ бўласиз. Шуниси аниқки, ортга фақатгина тажриба воситаси сифатида қараш керак, холос.

- Олдин клубда ишлагансиз ва футболчилар билан ҳар куни мулоқотда бўлгансиз. Терма жамоада эса бунинг имконияти йўқ. Шундай жиҳатларга қандай эътибор қаратяпсиз?


- Тўғри, клубдаги ишимни баъзан соғинаман, лекин футболда мослашиш деган нарса бор. Шундай экан, терма жамоа ишига кўникишга мажбурман.

- Сизнингча, Бельгия терма жамоасининг халқаро аренадаги имкониятлари қандай?


- Ҳаммаси босқичма-босқич амалга ошади. Энг аввало, айрим ички ишларимизни якунлаб олишимиз керак. Кучли жамоа жамлагандан кейин эса халқаро майдонлардаги имкониятларимиз ҳақида гапиришим мумкин.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика