RU

Роберто Мартинес Жаҳон чемпионатидаги омадсизликдан сўнг Бельгия терма жамоасидан кетишини эълон қилди Новости

Роберто Мартинес Жаҳон чемпионатидаги омадсизликдан сўнг Бельгия терма жамоасидан кетишини эълон қилди

Бельгия гуруҳда қолиб кетди.

Хорватияга қарши ўйинда ғалаба қозона олмаган Бельгия терма жамоаси гуруҳдан чиқа олмади. Ушбу омадсизликдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес ўз истеъфосини эълон қилди.

"Бу менинг терма жамоа бошқарувидаги охирги ўйиним эди. Мен давом эта олмайман. 

Футболчилар ва мураббийлар штаби билан хайрлашдим. Жаҳон чемпиони бўлган тақдиримизда ҳам термани тарк этган бўлардим. Бу қарорни мундиалдан олдин қабул қилиб бўлгандим", -дейди Роберто Мартинес.

Маълумот учун, Роберто Мартинес 2016 йилдан бери Бельгия терма жамоаси устози сифатида фаолият юритиб келарди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика