Роберто Мартинес: “Ер юзидаги энг бахтли одамман”
07 июл 2018 02:31
Новости
Роберто Мартинес: “Ер юзидаги энг бахтли одамман”
Белгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес ЖЧ-2018 чора финалида Бразилия термаси (2:1) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
“Биз рақибдан тактик жиҳатдан устунроқ бўлишга интилдик. Аммо Бразилияга қарши тўп тепаркансан, ҳеч бир жиҳатдан осон бўлмайди. Ахир улар беш марта Жаҳон чемпионатини ютишган. Уларга нисбатан мардларча ҳаракат қилиш лозим. Футболчиларимиз бироз таваккал қилишди. Биз Неймар, Коутиньо ва Марселога ўйин бермаслигимиз лозим эди. Йигитларимиз ўз позицияларида белгиланган вазифаларини бажаришди.
Бугун мен ер юзидаги энг бахтли инсонман. Бу тактик ўйин эмас, балки чин дилдан, ишонч билан ўйналган ўйин бўлди. Белгияда барча бугун футболчилар билан фахрланади ва ғалабани хурсандчилик билан нишонлайди”, дейди Мартинес.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии