RU

Роберто Манчини: "Португалия учинчи саватчада эканлиги мантиққа тўғри келмайди" Новости

Роберто Манчини: "Португалия учинчи саватчада эканлиги мантиққа тўғри келмайди"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 финал босқичига қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Портагуалия учинчи саватчада эканлиги мантиққа тўғри келмайди. Улар Европада энг яхшилар қаторида ва амалдаги чемпион. Аммо, қуръа саралаш мусобақасида қайд этилган натижаларга асосан иш кўради. Ҳар бир саватчада 6 та жамоа учун ўрин ажратилган, шунинг учун бир нечта терма жамоалар иккинчи ёки учинчи саватчадан ўрин эгаллашди", – дейди Манчини. 

Европа чемпионати учун қуръа 30 ноябрь куни Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида ўтказилади.

Евро-2020 қуръасидан олдин. Жамоалар қайси саватларга жойлашишади?

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика