RU

Последние новости

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Роберто Лосада: "Футболчиларимдан ҳафа эмасман, улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди" Новости

Роберто Лосада: "Футболчиларимдан ҳафа эмасман, улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди"

ОФК кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"-"Истерн" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Гонгконг клуби бош мураббийи Роберто Лосада иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув кутилганидек оғир ўтди. Жисмоний жиҳатдан мезбонлар кучли ўйин намойиш этди. Қарши ҳужумларда гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик. Умумий жиҳатдан айтадиган бўлсам, яхши ўйин бўлди.

- Учрашув давомида жамоангиз асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 0:0 вақтида нега услубни ўзгартирмадингиз? Ёки услубни ўзгартиришга "Сўғдиёна"нинг ўйини йўл қўймадими?

- Бизни асосий режамиз 90 дақиқа давомида яхши ўйин кўрсатиш эди. Учрашувнинг иккинчи қисмида захира футболчиларини майдонга ташлаб ўйинимизни кучайтиришни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда юзага келган вазиятдан фойдалана олмадик. Ўйин сўнгида мезбонлар томонидан ташкил этилган ажойиб ҳужум голга айланди.

Футболчиларимнинг ҳеч биридан ҳафа эмасман. Улар бугун майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Бугун "Сўғдиёна" вакиллари томонидан кучли ҳужумлар ташкил этилди. Бундан ташқари, дарвозабонни ҳам эътироф этиш жоиз, керакли вазиятларда яхши сейвларни амалга оширди.

- Жамоангиз рақибни яхши ўрганибди, бу ўйин давомида кўринди. "Сўғдиёна"ни чемпионлик йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Сўғдиёна" жуда кучли жамоа. Бу клубнинг алоҳида академияси ва базаси мавжудлиги молиявий жиҳатдан барқарор эканини кўрсатади. Бу жамоадан келажакда яхши ўйинларни кутаяпман. Бугунги мағлубият биз учун жуда оғир бўлди.

Бу босқичга етиб келиш осон бўлгани йўқ. Босиб ўтган йўлимизда бир қатор кучли рақибларни ортда қолдириб бу ергача етиб келдик. Гонгконгда пандемия муҳити ҳукмрон бўлди, шу боис машғулотларни ўз майдонимизда ўтказа олмадик. Шунга қарамасдан турнир давомида яхши натижа кўрсата олдик деб ўйлайман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика