Роберто Карлос: "Агар менга боғлиқ бўлганида, Неймар анчадан буён "Реал"да ўйнаётган бўларди"
27 мар 2020 13:07
Новости
Роберто Карлос: "Агар менга боғлиқ бўлганида, Неймар анчадан буён "Реал"да ўйнаётган бўларди"
"Реал" собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос ПСЖда ўйнаётган ватандоши Неймар ҳақида гапирди.
"Агар бу менга боғлиқ бўлганда, Неймар анчадан буён "Реал"да ўйнаётган бўлар эди. Аммо, ҳаётда ҳамма нарса ҳам биз хоҳлагандек бўлавермайди.
Бундай ажойиб ўйинчилар дунёнинг энг кучли клубларида ўйнаши керак. Бугун "Реал" ҳар қандай ўйинчи учун мақсаддир. Чемпионлар Лигасини ютишни хоҳлайсанми? "Реал"га ўт.
Неймар ҳозир ПСЖда бахтли. У сўнгги вақтларда бўлганидек, қувонч билан ўйнашни давом эттириши керак. Неймар ҳамма кўришни хоҳлайдиган ўйинчи", - дейди Роберто Карлос.
Хабар қилинишича, "Барселона" Неймарни ортга қайтармоқчи. Каталония клуби у билан бўладиган битимга ҳужумчи Антуан Гризманни қўшишга тайёр.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии