Роберто "Барселона"да қолмоқчи
20 мар 2022 16:53
Новости
Роберто "Барселона"да қолмоқчи
"Барселона" футболчиси Сержи Роберто клубдаги ҳолатини ойдинлаштириб олмоқчи.
Ушбу ҳафтада "Барселона" раҳбарияти футболчининг вакиллари билан ҳолатни муҳокама қилиш учун музокаралар олиб бормоқчи. Робертонинг клуб билан шартномаси ёзда якунланади, ҳозирча томонлар буни узайтириш борасида бирор қарорга келганича йўқ.
Декабрь ойида музокаралар тўхтатилганди, бунга сабаб сифатида футболчига таклиф қилинаётган маош пастлиги кўрсатилганди. Сержи маошининг пасайишига рози бўлган, аммо бунчалик даражада паст бўлишини кутмаганди.
Бироқ Сержи жамоадан кетишни истамаяпти. У клуб раҳбарлари билан ҳолатни ўрганиб чиқишни ва клуб билан шартномани узайтириш вариантларини кўриб чиқиш ниятида.
Ушбу мавсумда 30 ёшли футболчи "Барселона" таркибида барча турнирларда 12 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии