RU

Последние новости

19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  0 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  2 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  9 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1

Роберт Варела: "Илк вазифа бажарилди, чорак финалдамиз" Новости

Роберт Варела: "Илк вазифа бажарилди, чорак финалдамиз"

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 2-турида Қатар ва Австралия ўртасидаги ўйиндан сўнг Роберт Варела матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Австралия учун яхши натижа. Бўлди кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. Тўпни ўзимизда ушлаб туриб ҳужумга ўтишни уддалай олдик”,- дейди мураббий.

- Ўтган ўйинда шогирдларингиз тез киришиб кета олмадик дегандингиз. Бу сафарчи?
- Ўтган сафарги хатолардан тўғри хулоса чиқариб бугунги баҳсга тайёргарлик кўргандик. Тезкор голлар уридик.

- Жамоа 2та ўйинда 2та ғалабага эришди. Аммо шогирдларингиз бироз оғирроқ ўйнамоқда. Балки кейинги учрашувларда бу нарса ўзгарар?
- Албатта жамоамда 10 нафар бир хил кучдаги футзалчи бўлишини истардик. Аммо чиройли ва тез ўйнаб ютқазса бундан фойда йўқ. Асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш. Натижа муҳим, ҳозирча чорак финалга чиқдик. Аввалги ўйинга қараганда чиройлироқ ўйнадик. Бугун менимча турнирнинг энг чиройли голларидан бирини урдик.

- Бугун Австралия сафида энг яхши ўйинчи дарвозабон бўлди деган фикрга қўшиласизми?
- Футзал жамоавий ўйин. Тўғри дарвозабонимиз яхши ўйнади. Лекин алоҳида битта футзалчини алоҳида кўрсата олмайман.

- Кейинги ўйинда Япония билан ўйнайсизлар. Бу учрашувдан нима кутаяпсиз?
- Мақсадимиз чорак финалга чиқиш эди. Япония билан баҳсда сариқ карточкалари бор ва жароҳатланган футзалчиларга дам берармиз. Тўғри нариги гуруҳда Таиланд бор. Улар билан бир неча бор тўқнаш келганмиз. Агар улар билан чорак финалда ўйнасак ютишга ва мундиалга чиқишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика