RU

Последние новости

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  53 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади" Новости

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади"

Про-Лига "А" гуруҳида жорий мавсумни 3-ўрин билан якунлаган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби футболчиси Риза Айвазов билан мавсум якунлари юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Риза Айвазовга бу йилги мавсум қай даражада маъқул келди?
- Умуман олганда бу мавсум ёмон ўтмади. Бу мавсум давомида юқори иштиёқ билан ўйнадик. Жудаям қизиқ, кескин курашларга бой, қизғин мавсум бўлди. Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади. Ўтиш ўйинида Суперлига иштирокчиси АГМКга кичик 0:1 ҳисобида аламли мағлубиятга учрадик. Футболда омаднинг ўрни жуда муҳим.

- Риза Айвазовнинг "Истиқлол" клуби билан янги мавсум учун ҳам шартномаси борми? Умуман режаларингиз қандай?

- Шу йил охирида "Истиқлол" клуби билан шартномам якунига етади. "Истиқлол" аҳил жамоа, бу жамоа менга бегона эмас. Тўғриси, айни дамда келажагим ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

- Риза Айвазовнинг мухлисларга тилаклари...

- Жамоамиз мухлисларига катта раҳмат айтаман, улар бизни ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб келишган. "Истиқлол" жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика