RU

Последние новости

08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  0 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17

Рио сари Бахтиёр Ашурматов билан Новости

Рио сари Бахтиёр Ашурматов билан

Бахтиёр Ашурматовнинг олимпия терма жамоамизга бош мураббий бўлганини эшитиб, очиғи хурсанд бўлдим.
Албатта, Таиландда бўлиб ўтган "Қирол Кубоги"даги можароли воқеадан сўнг Тоҳир Шамсиддиновга нисбатан жазо берилиши кутилганди. Якунда шундай бўлди ҳам. Шуниндек, бош мураббий Шуҳрат Мақсудовга ҳам жазо чоралари кўрилса керак деган фикрда эдик. ЎФФ бу борада ҳам бир қарорга келиб, бош мураббийни ўз лавозимидан четлатди ва ўрнига Бахтиёр Ашурматовни тайинлади.

Ўйлайманки, Шуҳрат Мақсудовни истеъфога чиқиши биргина Шамсиддиновнинг номақбул ҳаракатлари билан боғлиқ эмас. Биринчидан, мураббий Таиландда натижа кўрсата олмади: жамоа тўртта жамоа ичида тўртинчи ўринни олади. Иккинчидан, Мақсудов бир йил аввал Уммонда ўтказилган U-22 Осиё чемпионатида ҳам натижа қайд эта олмаганди. Ўша мусобақада иштирок этган футболчиларимиз кучли таркибга эга бўлишига қарамай, гуруҳдан чиқа олишмаганди. Ўшанда гуруҳдаги рақибларимиз Хитой, Ироқ ва Саудия Арабистони бўлганди.

Ўйлаймизки, мана шу натижаларнинг ҳаммаси бир бўлиб Мақсудовнинг кетишига сабабчи бўлди. Шамсидиннинг қилиғи эса ёниб турган чўғни алангалатиб юборди. Энди яна ҳаммаси бошқатдан бошланади. Жамоани 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига Ашурматов тайёрлайди. Унгача эса келаси йилнинг январь ойида Қатарда U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтади ва унда учта совриндор жамоа Рио олимпиадаси йўлланмасига эга чиқади. Унгача эса шу йилнинг март ойида Бангладешда Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари ўтказилади. Демак, Ашурматов мана шу мусобақа орқали ўз ишига киришади.

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийликдан кетгач, ўрнига номзодлар сифатида баъзи мураббийлар тилга олинди. Хусусан, Дилшод Нуралиев, Алексей Евстафеев шулар жумласидан эди. Бироқ ЎФФ Ашурматов вараиантида тўхталди. Албатта, Нуралиев ҳам, Евстафеев ҳам ўзига яраша номлари чиққан, бироқ улар турли ёшдаги терма жамоалар ишлаб кўришди. Масалан, Дилшод Нуралиев ўсмир терма жамоамиз билан Осиё чемпиони бўлди, БААдаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Евстафеев эса Мексикадаги жаҳон биринчилигида жамоани бошқарди, Туркиядаги мундиалда Аҳмаджон Мусаевга кўмак берди. Халқаро мусобақалар орқали озми-кўпми бу мураббийларнинг салоҳияти маълум. Лекин Ашурматов ҳаммамиз учун янги мураббий ҳисобланади.

Тўғри, Бахтиёр Ашурматов ёрдамчи мураббий сифатида Осиё Кубогида иштирок этди, лекин буёғига бош мураббий бўлгач, бор масъулиятни ўзига олишига тўғри келади. Биз учун жаҳон чемпионатига чиқиш қанчалик қийин бўлса, Олимпиадага бориш машаққати ундан кам эмас. Чунки Олимпиада ўйинларига Осиё қитъаси учун атиги учта ўрин ажратилган. Ашурматов талабчан мураббий эканлигини биламиз. Шогирдларидан ҳар ўйинда ғалаба кутади. Қолаверса, у Нуралиев ва Евстафеевдан фарқли ўлароқ терма жамоада энди иш бошлайди. Шундай экан, бошқача ҳиссиётлар билан ишловчи мураббийга Олимпия терма жамоамиз ишониб топширилгани маъқул бўлди. Лекин шу ерда бир савол қийнаяпти: Ашурматов "Навбаҳор"ни ҳам бошқаришда давом этадими ёки эътиборни фақат олимпия терма жамоамизга қаратадими? Тез орада бу саволга ҳам жавоб олсак ажаб эмас.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика