RU

Последние новости

08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  3 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  35 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  26 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  44 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2

Рифат Акрамхўжаев: "Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш" Новости

Рифат Акрамхўжаев: "Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш"

"Локомотив" U-18 жамоасига бош мураббий этиб Рифат Акрамхўжаев тайинланди.

Бу йил ҳам ПФЛ томонидан Республика U-18 биринчилиги ташкил этилади. Фақат аввалги икки йилда ўтказилган мусобақадан фарқли ўлароқ бу йилгиси Суперлига ва U-21 ёшлар лигаси билан биргаликда параллел равишда олиб борилади. 

Яъни Суперлига учрашувларидан бир кун олдин жамоаларнинг ўринбосарлари ўйин ўтказса, икки кун олдин U-18 жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Рифат Акрамхўжаев "Локомотив" U-18 жамоасининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

 

Тайёргарлик ҳақида 

- Янги мавсумга тайёргарликни 6 январдан бошладик. Ҳаммаси режа бўйича олиб борилди. Бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиб шу орқали футболчиларни текшириб олдик. 26 февраль куни "Андижон"га қарши баҳс билан мавсумни бошлаймиз. Ўйлайманки, ушбу мавсумда жамоамиз ўзини кўрсата олади. 


"Бунёдкор" U-18га қарши кечган ўртоқлик ўйини ҳақида 

- Ўйин яхши ўтди. Футболчилар имкониятлардан фойдаланиб рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Лекин назорат баҳсида барибир асосий эътибор ўйинчиларни текшириб олишга қаратилган бўлади. Муҳими расмий беллашувларда ўзимизни қанчалик кўрсата олишимизда. 


Таркиб ҳақида 

- Таркибдан кўнгил тўқ. 9 декабрдан "Локомотив" U-21 жамоаси учун селекция ишларини бошлагандик. Кейин U-18 учун яхши футболчиларни таклиф эта бошладик. Вилоятлардан ўзимизга маъқул келган ёшларни сафимизга жалб этдик. 


"Локомотив" U-18 олдига қўйилган вазифа ҳақида 

- Албатта, биз ҳам чемпион бўлишга ва ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммага яхши маълум, "Локомотив" ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўйиб келади. Лекин ўз навбатида биз учун энг муҳими асосий таркибга муносиб футболчиларни етказиб бериш ва бу йўлда енг шимариб ишлаймиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика