Рибери араб клубига ўтади
02 авг 2019 10:26
Новости
Манбанинг хабарига кўра, "Бавария"нинг собиқ футболчиси фаолиятини Қатар ёки Саудия Арабистонида давом эттиради.
Ёзда футболчининг хизматларига "Монако" ва "Айнтахт" клублари қизиққан эди, аммо ярим ҳимоячи бу таклифларни рад этган.
Рибери якунланган мавсум "Бавария" сафида 38та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассистга эришган.
Футболчи фаолиятини Франциянинг "Булонь" клубида бошлаган. У "Бавария" ва "Булонь"дан ташқари "Олимпик Алес", "Брест", "Мец", "Галатасарой" ва "Марсель" каби жамоаларда ҳам ўйнаган.
Франция терма жамоасининг собиқ ўйинчиси терма жамоа сафида 2006-2014 йиллар давомида ҳаракат қилган.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии