RU

Последние новости

10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8

Reuters: Кейруш ҳали бир қарорга келгани йўқ Новости

Reuters: Кейруш ҳали бир қарорга келгани йўқ

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг кейинги иш жойи қаер бўлади?

Жаҳонга машҳур Reuters ахборот агентлигининг ёзишича, португалиялик мураббий бу борада ҳали якуний қарорга келмаган. Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж ўтган ҳафта матбуот вакиллари билан суҳбатда Кейруш жамоада қолишини айтиб ўтганди.

Бироқ бевосита мураббийга яқин манбанинг айтишича, португалиялик мутахассис ҳали якуний қарорга келмаган. "Эрон жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаганидан сўнг Кейрушга янги таклиф бўлди. Федерация мураббийни Осиё Кубоги мусобақасида ҳам ўзида олиб қолмоқчи. Лекин Кейруш ҳали бир қарорга келгани йўқ. Мураббийнинг амалдаги шартномаси июль охирида тугайди. Шундан сўнг у кейинги тақдирига ойдинлик киритади", - дейди мураббийга яқин манба.

Аввалроқ Эрон ФФ раҳбари Меҳди Таж шундай деганди: "Кейруш Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қадар терма жамоада қолади. Жаҳон чемпионатидаги ўйинимиз шуни кўрсатдики, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Йўқса футболчилар мамлакатга қайтганида 7 минг ишқибоз аэропортга чиқмасди. Хавотирга ўрин йўқ, Кейруш биз билан қолади. Унинг янги шартномасини яқин кунларда кўриб чиқамиз. Мана кўрасизлар, Осиё Кубогига ҳаммамиз биргаликда борамиз".

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика