RU

Последние новости

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  5 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  15 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Рэшфорддан навбатдаги хайрли иш. У ўзининг китоб клубини очди Новости

Рэшфорддан навбатдаги хайрли иш. У ўзининг китоб клубини очди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд яна бир хайрли ишга қўл урди.

Бу сафар форвард болалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида "Macmillan Children's Books" билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон болаларни китоб ўқишдан завқлантирадиган қарорни мамнуният билан қабул қилди.

Маркус Рэшфорд ўзининг болалар учун мўлжалланган янги китоб клубининг очилиши ҳақида эълон қилганидан сўнг Жонсоннинг расмий вакили шундай чиқиш қилди: "Бу фантастика. Маркус Рэшфорд китобларнинг таъсир кучини янада оширишга интилмоқда. Биз унинг кўплаб болаларга китоблардан завқланиш имконини берадиган китоб клубини қўллаб-қувватлаймиз".


Рэшфорд Буюк Британиянинг ҳар бир болакайини кўпроқ китоб ўқишга чақирди ва уларга китобларни ўз кампанияси доирасида бепул етказиб бериш (ўз ҳисобидан олиб бериш)га ваъда берди.

Маркуснинг ўзи бу ҳақда шундай деди: "Менинг китобларим ҳар бир болакай учун, ҳатто уларни ўзим етказиб беришимга тўғри келса ҳам. Биз уларни етказиб берамиз".


"The Marcus Rashford Book Club" кампанияси қисқа фурсатда кўплаб олқишлар ва қўллаб-қувватловларга бурканди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика