RU

Последние новости

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди” Новости

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди”

2023 йил топ-5 лигалари вакиллари орасида тўпурар бўлиб турган МЮ форварди Маркус Рэшфорд сермаҳсуллиги ҳақида фикр билдирди.

“Бу борада менга машғулотлар ёрдам берди дея олмайман. Очиғи, энг муҳим ўзгаришлардан бири – янги менежер ва мураббийларнинг келиши. Улар клуб менталитетини аввалги даражага қайтаришди ва бу менга жуда катта таъсир ўтказди.

Шунингдек, ёзги таътилни тўғри ташкил қилганим ҳам менга ижобий кўриниш берди. Фаолиятимнинг бошидан буён футболни бошимдан чиқариб юборган ҳолда яхши дам олиш имкони бўлмаган, аммо ўтган ёзда бунинг уддасидан чиқдим. Майдонга қайтиш жуда хоҳлаётганимнинг омилларидан бири шу эди. Қайтишга “чанқоқ” эдим ва мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутдим.

Тен Хагнинг асосий сифати, менимча, қатъиятлик. У учун ҳар бир жиҳат муҳим. Агар 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинда бўлганимизда гол ўтказиб юборсак, у бундан хурсанд бўлмаслигини биламиз. Ва бу бутун жамоага таъсир қилади. Энди мен ва қолган ҳужумчиларимиз ҳам ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга интиляпмиз.

Илгари 1:0 натижаси билан олдинда борганимизда гол ўтказиб юбормаслик жуда муҳим саналарди, аммо 4:0 ҳисобидаги устунликда ўтказиб юборилган гол у қадар қўрқинчли эмасди. Ҳозир эса ҳар дақиқада юқори даражада бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз ва гол ўтказиб юбормаслик учун бор кучимиз билан меҳнат қиламиз”, дейди Рэшфорд.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика