RU

Последние новости

22:10Қуръагача...  25 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  12 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа Новости

Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Саудия Арабистони томон йўл олишни истамади.

27 ёшли форвард жамоасининг сўнгги 5 ўйинида майдонга тушмади. У МЮнинг сўнгги - "Ньюкасл"га қарши баҳсида захирада қолдирилди. Бунгача тўрт учрашувда эса қайдномага ҳам киритилмади.

"The Times" маълумотига кўра, англиялик футболчи Саудия Арабистонидан бўлган 3 таклифга рад жавобини берган. Бунда у МЮдаги маошидан икки баравар кўпроқ маблағни рад қилган - йилига 35 млн евро. Шунингдек, у маошидан тўланадиган солиқларни ҳам тўламасди. Буюк Британияда айни дамда футболчилар ишлаб топаётган пулларининг 45 фоизини давлатга қайтариши керак.

Рэшфорднинг рад жавобини бергани сабаби оддий - у Англия термасига қайтишни истайди. Маркус яна юқори даражасига қайта олишига ишонмоқда. Айнан шу сабабли ҳам у Туркиядан тушган "ёғли" таклифни эшитиб ҳам ўтирмаган.

Манкунианликлар Рэшини қишдаёқ сотиб юбормоқчи ёки ижарага бермоқчи. Бунинг учун унинг янги клуби маошини тўлашини ҳам бўйнига олиши керак. Футболчининг ўзи эса МЮда қолиб бор кучини намойиш қилмоқчи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика