Рэшфорд: "Фергюсон билан бирга ишлай олмаганимдан доим афсусланаман"
14 янв 2021 23:20
Новости
Рэшфорд: "Фергюсон билан бирга ишлай олмаганимдан доим афсусланаман"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоанинг собиқ бош мураббийи сер Алекс Фергюсон билан муносабатлари ҳақида гапирди.
"Фергюсон билан гаплашиб туриш - мен учун ажойиб ҳиссиёт беради. Мен унинг қўл остидаги жамоада тўп сура олмаганимдан афсусланаман.
Ҳаммада ҳам бундай ҳолат бўлмаса керак. У 10-15 дақиқага менга қўнғироқ қилади ва телефонда гаплашамиз. У ҳолатни кўриб бориб, барчага ёрдам бераётганидан хурсандман. Бу ажойиб ҳолат.
Тўғрисини айтсам, у илк кунларданоқ, фаолиятимни бошлаган онданоқ мени қўллаб-қувватлаган. Унинг гапларини эшитиш доимо фойдали", - деди Рэшфорд.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии