RU

Рэшфорд Сульшернинг натижасини янгилади Новости

Рэшфорд Сульшернинг натижасини янгилади

"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг 2-турида "Лейпциг"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда 3 гол урган Маркус Рэшфорд 64-дақиқада биринчи гол муаллифи Мэйсон Гринвуднинг ўрнига майдонга тушганди.

Бунга қадар ЕЧЛда захирадан майдонга тушиб, хет-трик қайд этган 4 футболчи бор эди: Килиан Мбаппе (ПСЖ, 2019 йил), Хосеба Льоренте ("Вильярреал", 2008 йил), Вальтер Пандиани ("Депортиво", 2001 йил), Уве Реслер ("Кайзерслаутерн", 1998 йил).

Шунингдек, Рэшфорд МЮ таркибида захирадан майдонга тушиб, хет-трикни нишонлаган иккинчи футболчига айланди. Дастлабки натижа 1999 йили Оле-Гуннар Сульшер томонидан "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда қайд этилганди.

Ушбу ғалабаси орқали МЮ ўз гуруҳида яққол пешқадамга айланиб олди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика