Рэшфорд – АПЛда 50 та гол урган МЮ тарихидаги учинчи энг ёш футболчи
26 дек 2020 20:20
Новости
Рэшфорд – АПЛда 50 та гол урган МЮ тарихидаги учинчи энг ёш футболчи
Англия чемпионати 15-туридан ўрин олган “Лестер” – МЮ баҳсида (2:2) жанговар дуранг қайд этилди.
Учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган Маркус Рэшфорд АПЛдаги юбилей 50-голини урди. У бунга 23 ёш ва 56 кунлигида эришди.
Шундай қилиб, Маркус МЮ сафида АПЛда 50 та гол урган МЮ тарихидаги учинчи энг ёш футболчига айланди. Ундан олдинроқда эса Уэйн Руни (22 ёш, 157 кунлик) ва Криштиану Роналду (22 ёш, 341 кунлик) бор.
Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!
Комментарии