Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди
08 мар 01:50
Новости
Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди
Англия кубоги 1/8 финал кубоги доирасидаги "Рексхэм" — "Челси" ўйини бўлиб ўтди.
"Рексхэм" ҳужумчиси Сэм Смит 18-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. 40-дақиқада мезбонлар ўйинчиси Артур Оконкво ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва шу билан ҳисоб тенглашди. 78-дақиқада Каллум Дойлнинг голи эвазига мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо тўрт дақиқа ўтиб "аристократлар" ҳимоячиси Жош Ачемпонг жамоасини ўйинда олиб қолган голга муаллифлик қилди. Экстра таймлар олдидан, аниқроғи 90+3 дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Жорж Добсон майдондан четлатилди. "Челси" эса экстра таймларда Алехандро Гарначо (96) ва Жоау Педроларнинг (120+5) голлари эвазига ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди ва кейинги босқичга чиқди.


Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии