RU

Последние новости

10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  0 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  1 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  5 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  5

"Реал"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади - "Ливерпуль" ҳужумчиси Новости

"Реал"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади - "Ливерпуль" ҳужумчиси

Сенегал терма жамоаси ва "Ливерпуль" форварди Садио Мане фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

27 ёшли футболчининг хизматларига "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Мадрид клуби раҳбарияти Манени ёздаги асосий трансфер мақсади сифатида белгилаб олди.

Хабар қилинишича, "Ливерпуль" жорий йилда Мане билан хайрлашишга тайёр эмас, фақатгина "Реал"нинг 140 миллион фунт стерлинглик таклифи инглиз клубини аксинча иш тутишга мажбур қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мане "Ливерпуль"га 2016 йилда "Саутгемптон"дан ўтган эди. Унинг мерсисайдликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Қайд этиш керакки, Манега "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Сенегаллик футболчи жорий мавсум АПЛда 26та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика