“Реал”нинг кейинги мавсум учун уй либосининг потенциал кўриниши пайдо бўлди
18 июл 2020 21:58
Новости
“Реал”нинг кейинги мавсум учун уй либосининг потенциал кўриниши пайдо бўлди
Янги футбол формалари ҳақида маълумот бериб борувчи Footy Headlines портали бу ҳақда маълум қилган.
Унга кўра, “Реал”нинг 2020/21 йилги мавсум учун асосий либоси одатдагидек оқ рангда бўлади ва ён томонига пушти вертикал чизиқлар туширилади.
Айтиш жоизки, майда ҳам “қироллик клуби”нинг янги мавсум учун асосий либосининг таҳминий кўриниши пайдо бўлган ва унинг енгида пушти-қора чизиқлар бўлиб, либосда нуқтали рангсиз нақшлар туширилганди. Расмий версияда бундай дизайн йўқ.
“Реал” фақатгина бир бор (2014/15 йилги мавсум) асосий либосида пушти элементлардан фойдаланган эди. Мадридликларнинг техник ҳомийси эса Adidas ҳисобланади.



Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии