RU

Последние новости

22:28"Милан" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  0 21:47Россия кубоги. ЦСКА – "Рубин". Икки ўзбек бошланғич таркибда  5 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  10 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  7 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  30 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  20 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0

"Реал"нинг реал муаммолари Новости

"Реал"нинг реал муаммолари

ЛаЛиганинг 8-тури доирасида "Алавес"дан қабул қилиб олинган мағлубият Хулен Лопетегининг "курси"сини қимирлатиб қўйди.

Майдонга умуман бошқа жамоа чиқиб келаётгандек. Ўтган йили барча рекордларни бузиб ташлаган, кўплаб голлар урган Зидан бошчилигидаги "Реал"дан асар ҳам йўқ. "Қаймоқранглилар" 9 тайм, аниқроғи 409 дақиқадан буён гол ура олмаяпти. Ундан ташқари, "Алавес"га қарши ўйин "Реал" учун тарихга кирди. Жамоа 1931 йилдан буён Витория-Гастейсдан мағлубият билан қайтмаганди. ЛаЛига доирасида кетма-кет уч ўйинни голсиз якунлаш - "қироллик клуби"да кам кузатиладиган ҳолат. Ҳа, фактларга қарайдиган бўлсак, бундай натижалар олдин ҳам бўлган. "Реал" 1985, 1992 ва 2003 йилларда ҳам шу тарзда ЛаЛигада уч ўйинда гол кирита олмаган. Агарда жамоа "Леванте"га қарши ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этишни уддаламаса, бу уларнинг тарихий антирекорди бўлиб қолади.

Барча ёдидан чиқариб бўлган яна қандайдир статистикалар ҳам бор. Хулен Лопетеги - "Реал" кетма-кет 4 ўйинда гол ура олмаган даврда бошқарган учинчи мураббий. 1982 йилда бундай антирекордни собиқ югославиялик мутахассис Вуядин Бошков қайд этганди. У жамоада 1979 йилда ишлаган, "Реал" билан чемпионат ва кубокни қўлга киритган, Чемпионлар кубоги финалигача борганди. Бироқ кетма-кет тўртинчи ўйинда гол урилмаганидан 11 кун ўтиб, истеъфога чиқарилган. 1985 йилда Амансиода ҳам шундай ҳолат юз берди. Бироқ у тўртинчи "қуруқ" ўйиндан кейиноқ ишдан кетди. Лопетеги "Реал"даги 11 ўйинининг 4тасида ютқазди. Бунгача бундай ёмон ҳолат 1994 йилда Висенте дель Боскеда ҳам бўлганди. Аммо ҳозирданоқ мураббий 28 октябрь кунига белгиланган "Барселона"га қарши ўйингача ишдан кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Агарда у қолса ҳам, "Эл Класико" испаниялик мутахассис учун жамоадаги сўнгги ўйин бўлади. Хўш, нима учун "Реал" мавсумни жуда ёмон бошлади? Бунинг сабабларига назар ташлаймиз.

"ЧАРЧАГАН" ТРАНСФЕРЛАР СИЁСАТИ

"Реал"нинг содиқ мухлислари ҳам трансферлар сиёсатидаги ишлар натижаларга таъсир қилмаслигини таъкидлашади. Роналду трансферлар ойнасининг сўнгги кунида кетгани йўқ. У узоқ муддат "Реал"да ўйнади ва жамоага мислсиз шуҳрат олиб келди. Унинг трансфери эса "Реал" учун ўлим билан тенг бўлмаслиги керак эди. Энди навбатдаги савол: жамоа нима учун унинг ўрнини боса оладиган футболчи топа олмади? "Реал"нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтида шартнома имзолаган футболчиларига аҳамият беринг: Андрей Лунин захирада, Тибо Куртуа ҳам ҳозирча юқори потенциалини намойиш қила олмаяпти. Винисиус Жуниор - жуда ғайратли, бироқ у Роналду берган натижаларининг ярмини ҳам бера олмайди. Мариано Диас - у ҳам асосий таркибда ўйнамайди ва Бенземанинг ротацияси учун ишлатилади. Одриосола ҳам кимдир чарчаганида захирадан тушириладиган ўнг қанот ҳимоячиси.


Уларнинг бири Роналду каби ҳозирданоқ 20 гол уриши керакмиди? Албатта, кўплаб инсонлар бу гапдан кейин бармоғини Марко Асенсиога тирамоқда. Бироқ бу ерда ҳам барчаси оддий эмас. Зидан даврида испаниялик вингер кўплаб голларини захирадан майдонга тушганидан кейин киритарди. У ўшанда "Реал"нинг "жокери" бўлган ва захирадан тушганида ҳам майдонда асосий ролни ўйнарди. Ҳозир-чи? Деярли ҳеч нима қила олмаётган асосий таркиб футболчиси. Ундан ташқари, унинг жамоадошлари Роналду каби Маркога тўпни ошириб бера олишмаяпти. Жамоа захира ўриндиғини кучайтиргандир. Аммо майдондаги катта бўлган муаммолар очиқлигича қолиб кетди.

МУҲИМ ФУТБОЛЧИНИНГ ЙЎҚЛИГИ

Бу пункт юқорироқдаги муаммога ўхшаш, аммо кўплаб мулохазаларни ўзида жамлайди. Гап яна Криштианунинг кетганидан кейин унинг вазифасини ҳеч ким бажармаслиги ҳақида боради. Қизиқ воқеани эсланг: Роналду мавсумнинг бошида анчагина танқидга учради. "Реал" ҳам кўплаб очколарни йўқотди, бош билан кам голлар урилди. Роналду шундай даражадаки, уни танқид қилиш керак эмас, бироқ эшитинг: Роналду яна ўз ишида давом этди ва жуда кўп голлар урди. Ана энди унинг ишини ҳеч ким бажармаяпти. Парадокс? Йўғ-е! "Барселона"дан Мессини, "Челси"дан Азарни олиб ташланг, жамоанинг ўйини ўз ҳолича қолади. Демак, бундан кўринадики, "Реал"нинг ўйини бир инсон атрофига қурилганди.

ЖАРОҲАТЛАР ЭПИДЕМИЯСИ

"Реал"нинг ҳозирги натижаларига қарайдиган бўлсак, жамоанинг ўйин сифати, умуман барча кўнгилсизликларда фақатгина муҳим футболчининг йўқлиги сабаб бўлмаслигини тушунамиз. ЦСКАга қарши ўйинда Карвахаль жароҳат олди, "Алавес" билан учрашувда Бензема ва Бэйл сафдан чиқди. 

Иско ва Марсело эндигина лазаретдан чиқди. Жаҳон чемпионати Варан, Модрич ва Крооснинг жисмоний ҳолатига путур етказганга ўхшайди. Балки мураббийлар штаби жароҳатланганлар ва жисмоний ҳолати яхши бўлмаганлар билан ишлай олмаётгандир, балки бу борадаги процессни ўзгартириб ташлаш керакдир. Нима бўлган тақдирда ҳам миллий терма жамоадан қайтган футболчилар клубга тезда киришиб кета олишмайди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам бу қизиқ эмас. Профессионал футболчи барчасининг уддасидан чиқиши керак. Энди айбдорни қидиргандан фойда йўқ, келажакдаги ўйинларга жиддий назар ташлаш керак.

ТАКТИКТАГА МОСЛАШУВЧАНЛИКНИНГ ЧЕГАРАЛАНГАНЛИГИ

Лопетегининг "Реал"даги илк ўйинларидан кейин кўпчилик унинг жамоага ҳеч нима олиб келмаганлиги борасида фикрлари билдирди. Энди ҳужумкор футболчилар рақиб ҳимоячиларига ноқулайлик туғдириш учун жойини тез-тез ўзгартиришмоқда. Ёки шунга ўхшаш янгиликлар жамоа футболчиларига мос тушмаяпти ёки бундай самарадорликдан кейин улар ўзларини кўрсатиси келмаяпти. "Реал" шу ҳолатида тўпни эгаллаб туриш борасида (64 фоиз) "Барселона" ва "Бетис"дан кейин турибди. Ундан ташқари жамоа бир ўйинда зарба бериш борасида иккинчи ўринда (ўртача бир ўйинда 16,4 зарба).

Натижалар ёмон эмас, аммо ўша 16,4 зарбадан фақатгина 5-6таси дарвоза томон аниқ бормоқда. Лопетеги жамоаси ҳақиқатдан ҳам тўпни ўзида ушлаб тура олиб, рақиб жарима майдончаси яқинида босим уюштирмоқда, бироқ рақибнинг қаттиқ қаршилик кўрсатадиган ҳимоя чизиғи олдида ожиз бўлиб турибди. "Барселона" бир вақтлар Гвардиола ташлаб кетган ҳудди шундай тики-такадан воз кечди. Испания ҳам шу йўл билан мундиалда омадсизликка учради. Ҳаттоки, Гвардиоланинг "Сити"си ҳам муҳим ўйинларда ўз тактикаси билан ҳам мағлуб этилмоқда. Энди футбол ўзгарди, кўпроқ вертикал узатмаларга ва тезликка айланмоқда бу миллионлар ўйини. "Реал"нинг янги мураббийи эса эскилик сарқитини жамоасига сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин янгиликлар қолиб кетмоқда.

КОНЦЕНТРАЦИЯНИНГ ЙЎҚОЛИШИ

Ўтган 4 ўйиннинг иккитасида "Реал" сўнгги дақиқаларда концентрацияни йўқотгани учун мағлуб бўлди. Жамоа муҳим пайтларда ўзини йўқотиб қўймоқда. Энг ёмони бу ҳолат ҳар доим бир хил вақтда рўй беради. Балки бу сабаб мағлубиятнинг асосий омилидир, ёки жамоанинг ҳали ҳам бирор бир аниқ ўйин услуби йўқ. "Алавес"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаси, сонияларини эсланг. Куртуа каби топ-дарвозабон тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Тўпни дарвозага киритишда Гарсияга ҳеч ким халақит қилмади. Ундан ташқари, ЦСКАга қарши ўйинда "Реал" бор-йўғи уч марта аниқ зарба берганини тушунтириб бера олиш мумкин? Ёки гол ўтказиб юборилган вазиятда Тони Крооснинг хатосига қаранг. "Тони Кроос" ва "нотўғри пас" сўзи ҳар доим ҳам ёнма-ён ишлатилавермайди.

Лопетегини ишдан кетказиш керакми? Балки! Бироқ хулоса қилишга шошилманг. Шуни ёдда тутиш керакки, истеъфо жамоа сиёсатига катта ўзгартиришлари киритади. Жаҳон чемпионатига бир кун қолганда Испания термаси бош мураббийини йўқотди. Аниқроғи, "Реал" матбуот хизматининг бироз шошма-шошарлиги натижасида хафагарчиликлар бўлди. "Реал" термадаги ҳолатни бироз тахлил қилсин ва мутахассисга бироз вақт берсин. Агарда у истеъфога чиқадиган бўлса, "Реал" ушбу ФИФА кунларидаёқ шуни амалга оширган бўларди. Бироқ жамоадагилар олдиндаги ўйинни кутишмоқда ва испанияликка имконият бермоқда: "Леванте", "Виктория Пльзен" ва "Барселона". Хўш, бу ўйинларда нима бўларкин?

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика