"Реал"нинг мурожаати рад этилди, Бэйл битта ўйинга дисквалификация қилинди
05 сен 2019 12:14
Новости
"Реал"нинг мурожаати рад этилди, Бэйл битта ўйинга дисквалификация қилинди
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл Испания чемпионати 2-тур доирасидаги "Вильярреал"га қарши ўйиндаги четлатилиши туфайли битта ўйинни ўтказиб юборади.
Уэлслик футболчи ўша ўйинда дубль қайд этган эди. "Реал" ҳакамнинг қарори бўйича апелляция берди, аммо бу мурожаат рад этилди.
Шундай экан, уэлслик ўйинчи битта ўйинга дисквалификация қилинди ва 3-тур доирасидаги "Леванте"га қарши ўйинда иштирок этолмайди.
Клуб 350 еврога, ўйинчининг ўзи эса 600 еврога жаримага тортилди.
30 ёшли Гарет Бэйл жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассистга эришди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии