RU

Последние новости

23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  19 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  2 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  9 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади Новости

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади

"Реал" вакилларининг фикрига кўра, Испанияда ВАР кўпроқ "Барселона" фойдасига қарор чиқаради.

Маълумотларга кўра, "Реал"дагилар чемпионлик учун курашда "Барселона"га мағлуб бўлишганини тушинган. Бунга асосий сабаб сифатида жамоа таркиби етарли даражада кучайтирилмагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

"Реал" раҳбарияти ВАРга бўлган ишончни анча олдин йўқотганди. Уларнинг фикрича, бу тизим турнирга таъсир ўтказмоқда. "Реал"дагиларнинг фикрича, жорий мавсум ВАР чиқарган қарорлар "Барселона" фойдасига ишламоқда. "Негрейра иши" бўйича маълум бўлаётган инфолар "Мадрид"дагиларнинг бу фикрини янада тасдиқлаб бормоқда.

Мисол сифатида "Барселона" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилган баҳсдаги вазит келтирилган. Ўша ўйинда ҳакамлар 86-дақиқада Каталония клуби жарима майдончаси ичида Франк Кесси ҳамда Франсиско Перес ўртасидаги контактни кўриб чиқишмаган. Бундан ташқари "Атлетик"нинг "Барселона"га урган голи бекор бўлиши ҳам ВАРдагиларнинг хатоси дейилмоқда.

"Реал"дагилар кеча бўлиб ўтган "Барселона"га қарши баҳсда икки вазиятда ВАРдан норози бўлишди. Биринчиси - Марко Асенсионинг голи бекор бўлганидан, иккинчиси - Гавининг Себальосга ишлатган фолидан. "Барселона" ярим ҳимоячиси тўпсиз турган футболчига ҳужум қилган. Гап бош ҳакам қарорлари ҳақида эмас, ВАРда ишлаган реферилар ҳақида кетмоқда.

"Қироллик клуби"дагиларнинг фикрича, бундай воқеалар Чемпионлар лигасида содир бўлаётгани йўқ. ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлар иши фарқ қилади. "Бу фактлар, сўзлар эмас" - деди "Реал"даги манбалардан бири.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика