"Реал"да яна йўқотиш. Жуд Беллингем дисквалификация қилинди
06 мар 2024 17:28
Новости
"Реал"да яна йўқотиш. Жуд Беллингем дисквалификация қилинди
Испания ЛаЛигаси 27-тури доирасида "Реал" жамоаси сафарда "Валенсия" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Ана шу учрашув финал хуштаги чалинганидан кейин қизил карточка олган мадридликлар ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
Учрашув якунланганидан кейин Беллингем бош ҳакам Хесус Хал Мансанонинг олдига югуриб борган ва "Реал" ҳужуми якунланмасидан финал хуштагини чалиб юборгани учун кескин эътирозларини билдирган. Ўша эпизодда тўп "Валенсия" жарима майдончасига узатилаётган ҳакам ўйинни тугатиб юборган, Жуд эса бош билан гол урган эди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии