"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда
17 ноя 2024 14:50
Новости
"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда
"Relevo" маълумотига кўра, "Реал" раҳбарлари бир овоздан испаниялик футболчиларни кўпроқ таркибга жалб қилиш борасида келишишган. Шу орқали жамоа Испания термасининг асоси бўлишни режа қилишган. Эндиликда "Реал" Испания термасида ўйнайдиган футболчиларни таркибга жалб қилиш борасида кўпроқ ўйлайди.
Сўнгги йилларда жамоага жалб қилинган испаниялик футболчилар ишончни оқламагани боис эътибор легионерларга қаратилганди. Аммо Испаниянинг турли ёшдаги термалари ва асосий термаси бутун дунёни забт этаётган пайтда клуб ўз трансфер сиёсатига ўзгартиришлар киритади. Ноябрь ойида "Реал"нинг бирор футболчиси Испания термасига чақирилгани йўқ.
Айни дамда Испания термасида ўйнаётган Родри, Эмерик Лапорт ва Педро Порро каби футболчилар "Реал" нишонида бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии