“Реал” Хедиранинг ўрнига бошқа ярим ҳимоячи олиши мумкин
18 ноя 2013 09:03
Новости
“Реал” Хедиранинг ўрнига бошқа ярим ҳимоячи олиши мумкин
“Реал” клуби, жароҳат олган ярим ҳимоячиси Сами Хедиранинг ўрнига қишки трансферлар ойнаси мобайнида янги футболчи олиши мумкин.
Испания примероси регламентига биноан, клубдаги ўйинчи жароҳати ёки бошқа бир сабабга кўра, беш ой давомида майдонга туша олмаса, унда клуб унинг ўрнига бошқа ўйинчи олишга ҳақли ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Хедира 6 ой майдонга туша олмайди.
Бироқ регламент талабларига биноан, янги ўйинчи ёки испаниялик ёки эркин агент бўлиши керак. Легионер эса “Реал”га фақатгина январда қўшилиши мумкин.
Комментарии