"Реал" халқаро турнирлар финалларида сўнгги бор қачон мағлуб бўлган?
15 авг 2018 18:56
Новости
"Реал" халқаро турнирлар финалларида сўнгги бор қачон мағлуб бўлган?
Хабарингиз бор, бугун тунда Европа Суперкубоги учун "Реал Мадрид" ҳамда "Атлетико Мадрид" жамоалари куч синашади.
Бугун Таллин шаҳрида УЕФА Суперкубоги учун 43-бор баҳс ўтказилади. Мана 18 йилдирки, Мадриднинг "Реал" жамоаси халқаро мусобақалар финалларида мағлубият нималигини билмай келмоқда. Сўнгги бор "қаймоқранглилар" "Бока Хуниорс"га клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати-2000 финалида мағлуб бўлишганди. 2002 йилдан буён Чемпионлар Лигаси ҳал қилувчи баҳси бўладими, УЕФА Суперкубоги учун тўқнашувми ёки клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати финалими "Реал" мунтазам зафар қучиб келади.

Қизиқ, бугун ҳам бу анъана давом этадими ёки Диего Симеоне бошлиқ "Атлетико" ҳамшаҳарларини ранжитадими?
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради