"Реал" Винисиус Жуниорнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
02 мар 18:06
Новости
"Реал" Винисиус Жуниорнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
Винисиус Жуниор Мадриднинг "Реал"ида алмаштириб бўлмас футболчига айланди.
Бразилиялик кетма-кет 5 ўйинда гол уриб, жамоанинг асосий фигураси эканини яна бир бор исботлади ва майдонда ҳал қилувчи таъсирга эга эканини тасдиқлади.
"Diario AS" маълумотларига кўра, клуб ва ўйинчи агенти ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, аммо 2027 йилда тугайдиган шартномани узайтириш деярли якунлангандек кўриняпти. Альваро Арбелоа биринчи кунданоқ Винисиусга ишонч бағишлаб, унга сезиларли таъсир кўрсатган.
Шунингдек, бу мавсумда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган бразилиялик аллақачон 13 та гол урди ва 11 та голли пас узатди. У ўтган йилги ёрқин кўрсаткичларига (22 та гол ва 19 та ассист) яқинлашмоқда.
Похожие новости
03:00
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди 106
19:58
"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади" 0
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Комментарии