RU

Последние новости

22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  40 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  28 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2

"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант Новости

"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант

"Реал" Винисиус Жуниорни йўқотиши мумкин - томонлар шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мадрид клуби аллақачон унга ўринбосар танлаган.

Винисиус Жуниорнинг "Реал" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, бироқ бразилиялик футболчи маоши сезиларли даражада ошиши шарти билан яна 3 йилга узайтиришга тайёр. ОАВ хабарига кўра, Винисиус Килиан Мбаппедан кўпроқ маош талаб қилмоқда, бу эса клубни қийин аҳволга солиб қўяди.

Айни пайтда ҳужучига Саудия Арабистонидан қизиқиш сақланиб қолмоқда. Лига унга рекорд даражадаги шартнома таклиф қилди – беш йил учун 1 миллиард евро ва музокаралар давом этмоқда.

"Реал" президенти Флорентино Перес вазиятнинг мураккаблигини тушуниб, муқобил вариантни кўриб чиқмоқда. Cadena SER хабарига кўра, рўйхатнинг биринчи поғонасидан "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жой олган. Перес уни Мбаппе билан бирга ҳужумда кўришни хоҳлайди, бу эса мадридликларни кейинги ўн йилликнинг супер жамоасига айлантириши мумкин.

"Реал" Ла Лиганинг янги мавсумини 19 август куни "Осасуна"га қарши ўйин билан бошлайди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика