"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" испаниялик ҳимоячи учун курашади
14 мар 2021 00:15
Новости
"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" испаниялик ҳимоячи учун курашади
Европанинг икки топ-клуби "Вильярреал" марказий ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди ESPN.
Нашрнинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" ва "Реал Мадрид" 24 ёшли испанни сотиб олмоқчи.
Футболчининг шартномасидаги товон пули 65 миллион еврони ташкил қилади. Агар "сариқ сувости кемаси" еврокубокларга чиқа олмаса, ушбу сумма камайиши мумкин.
Торрес ушбу мавсумда "Вильярреал" таркибида 32 та ўйин ўтказган ва 3 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии