RU

Последние новости

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин Новости

"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин

ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма янги шартнома (амалдагиси 2026 йилнинг ёзида тугайди) бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда Париж клубини тарк этиши мумкин.

Ҳозирча, француз гранди 26 ёшли дарвозабонга янги келишув бўйича йилига 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёрми ёки йўқ, буниси номаълум.

Доннаруммага 39 ёшли Мануэль Нойерга ўринбосар излаётган "Бавария" қизиқмоқда. Шунингдек, италиялик футболчини 33 ёшли Тибо Куртуа ўрнига Мадриднинг "Реал" клуби ҳам кузатиб бормоқда. 26 ёшли дарвозабонга Англия чемпионатидан қизиқиш борлиги айтилмоқда, аммо аниқ клублар номи келтирилмаган.

Доннарумма ўтган мавсум барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, шундан 12 тасини "қуруқ" ўтказди. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 40 млн еврони ташкил этади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика